«Дерматология без секретов» номли тўгаракда ўтказилган  навбатдаги талабалар учун бағишланган кичик семинарда – теридаги хавфсиз хосилаларни : папиллома, кондилома, сўгаллар даволашда қўлланаиладиган замонавий усуллари хақида тушунтирилди. Хозирги кунда уларни олиб ташлаш учун қўлланаиладиган методлар (криодеструкция, электрокоагуляция ва лазертерапия) хақида тушунча берилди. Назарий маълумотдан сўнг, оддий сўгалларни электрокоагулятор ёрдамида олиб ташлаш амалиёти демонстратив кўрсатиб берилди. Муолажадан кейин парвариш хақида хам тушунтириб берилди. Машғулот сўнгида талабалар саволларига тўлиқ жавоб берилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.