23.03.2021 йил соат 11: 00 да И. М. Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети, В. А. Рахманов номидаги тери ва таносил касалликлари кафедраси доценти, т.ф.н. Екатерина Юриевна Вертиева (Россия Федерацияси) иштирокида ТМА дерматовенерология кафедраси халқаро илмий-амалий онлайн маърузаси бўлиб ўтди.
Маърузачи тери касалликларини дерматоскопик ташхислаш тамойиллари, шунингдек, терининг хавфли ўсмалари диагностикасида унинг роли ҳақида тушунарли ва қизиқарли маълумот берди.
И. М. Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университетининг В. А. Рахманов номидаги тери ва таносил касалликлари кафедрасида, бевосита дерматоскопия бўйича малака ошириб ўтиш бўйича саволлар берилди.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.