Кафедра илмий йўналиши.  «Патогенезнинг янги ахамиятлари, дерматозларнинг ва ИППП экологик омилларни хисобга олган холда клиник кечиши, диагностика ва даволашнинг янгича методларини ишлаб чикиш» Дав. регист. 01.11001 58

Кафедра ходимлари олдидаги масалалар:  «Дерматозлар  ва ИППП  билан огриган беморларни диагностикаси ва даволашнинг янгича методларини ишлаб  чиқариш ва амалда қўллаш» «Аёллардла гинекологик касалликларни диагностикаси , даволаш ва профилактик тадбирларни оптималлаштриш». «Турли дерматозларда лазер ва фотодинамик терапия методларини тадбик этиш».

Кафедра ходимлари  бир неча йўналиш буйича илмий текшириш ишларини  олиб боришмокда.  Қўйилган масалаларни хал этиш учун кафедра базасида лазер ва фотодинамик терапия лабораторияси ташкил этилган. Лабораториянинг техник таъминоти    «Махлие-Шифо» клиникаси базасида ютуклар билан қўлланилмоқда.

Псориазнинг, қизил ясси темратки, терининг аллергик васкулитларини  турли шаклларининг клиник кечишини ахамиятини ўрганиш.

Ушбу гурух беморларда иммун тизими реакцияларини аниқлаш. Турли шаклдаги сурункали дерматозларда эритроцитларнинг функционал холати хақида маълумот бериш. Лазер флоуметрия маълумотларига асосан сурункали дерматозларда томирларнинг эндотелиал функцияси холатини ўрганиш. Жараённи сурункали тусга киришга ён босувчи омилларни ўрганиб, хамда умумий ва квант терапия методларини ишлаб чиқиш.

Мавзуни амалга оширишда қатнашадилар т.ф.н. Ибрагимов А.Ф. ., т.ф.н. Ташкенбаева У.А.

Кутиладиган натижалар: Квант терапия методларини ишлаб чиқиш (илмий консультант проф. Ваисов А.Ш. исп. т.ф.н… Ибрагимов А.Ф.) дерматологияда долзарб йўналишлардан бири хисобланади.

Томир ичи  қоннинг лазер билан нурланиши (ТИКЛН) хирургик амалиётда узининг юқори ўрнини эгаллади. ТИКЛН кон кетганда, перитонитда эритроцитларнинг патологик шакллари ва дискоцитлар ўртасидаги мутаносибликни нормаллаштиради. ТИКЛ нинг бошқа патологик холатларда  ишлатилиши асослаб берилган. Амалиётга ярим ўтказгичли инфрақизил лазерларни киритиш, уларни юқори кириб бориш хусусияти, тери орқали қонни лазер нурлатиш амалиётини устунлигига олиб келди.

Бирок, турли тўлқин диапазонига эга лазер қурилмалар ишлаб чиқиш, 0,36 дан 0,9 мкм гача ва 1 дан 35 мВТ қувватга эга  (лазер терапевтик аппарат «Матрикс ВЛОК) алмашинувчи нурлатгичлари билан, бир марта ишлатиладиган тефлон қобиқли игналар пайдо бўлиши ТИКЛН ни турли патологик холатларда қўллаш аниқ даволаш эффективлигини оширади. Экспериментал ва морфологик текширувлар шуни кўрсатдики ТИКЛН турли спектрал диапазонда периферик қондаги эритроцитлар функционал активлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Дерматологик амалиётда ТИКЛН терининг аллергик васкулитларини, диффуз нейродермитни, пиодермияни, сарамасни, Лайел синдромини, экземани даволашда юқори эффективлигини кўрсатди.

Псориазни даволашда турли тўлқин узунликдаги  НИЛИ кенг ва самарали фойдаланилмоқда. Экспериментал текширувлар шуни курсатдики, ультрабинафша лазерлар эпителийнинг пролифератив активлигини пасайтиради. Бунинг асосида НИЛИ нинг псориаз ва қизил ясси темраткида комплекс терапиясида қўлланилиши юқори самарадорлигига асосланади.

Дерматологияда лазер терапия хали хануз уз ўрнини етарли даражада топмади. Бироқ дерматологияда лазеротерапия илк қадамларини қўйди.

Лазер нурларини клиник тиббиётнинг бошқа сохаларидаги каби  дерматологияда қўллаш, қоидага асосан бошқа анъанавий аллопатик воситалар билан қўшиб қўлланилади. Бунда НИЛИ медакиментоз воситаларнинг таъсирини кучайтириши белгиланади,  бу қўлланилаётган дори воситаларининг дозасини камайтиришга йўл очади.

Лазер нурларини қўллашда тери ва ундаги патологик жараёнларга таъсир аспектидагина эмас балки ўзига хос объект хисобланади. Текширувлар шуни кўрсатдики, НИЛИ турли яллигланиш жараёнининг асосий патогенетик боскичига ижобий таъсир кўрсатади,  аниқроги айнан микроциркуляцион бузулишларга таъсир кўрсатади.

Псориаз ва қизил ясси темраткининг комплекс даволашда  квант терапииянинг турли методларини эффективлиги  текшириш (ФТХ, ЧЛОК и ВЛОК)  ишлари амалга оширилмаган. Турли диапазонли  ТИКЛН билан ФТХ ва ЧЛОК ларни анъанавий препарат «Грофиллин»  билан қўллашни бир-бири билан  солиштириш хакида бахо берилмаган. Псориаз ва қизил ясси темраткини даволашда  аллопатик воситалар билан квант терапия методларининг оптимал алгоритми ишлаб чиқилмаган.

Терининг аллергик васкулити муаммоси дерматологияда энг кўп ўрганилган саволлардан бири хисобланади.

 Дерматозларнинг кечишида кутиладиган натижаларни  изохлашни математик моделлаштириш, касалликни сурункали кўринишга ўтишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш. Ушбу тематика бўйича илмий-текшириш ишларини т.ф.н. Аллаева М.Д олиб бормоқда.

Илмий текширишларнинг бошқа бир мухим муаммоларидан бири жинсий йўл билан юқадиган касалликлар хисобланади.

ОИВ  ва ОИТС да терининг бактериал зарарланиши. – устунли йўналиш. Ушбу йўналиш бўйича илмий текширув ишларини т.ф.н. Азимов Б.С олиб бормокда.

Урогенитал кандидознинг актуал саволлари-  Ушбу йўналиш бўйича илмий текширув ишларини т.ф.н. Саипова С.С олиб бормокда.

Турли дерматозлардаги эректил дисфункцияларни эрта диагностикаси, даволаш ва профилактикаси йўллари-   тиббиётнинг турли сохаларини интеграцияси билан боғлиқ бўлган янги йўналиш.  Ушбу йўналиш бўйича илмий текширув ишларини т.ф.н. Мусаева Н.Ш олиб бормоқда.