11 февралда ТТА Дерматовенерология кафедрасининг РТТКК базасида талабалар илмий жамияти бўлиб ўтди. ТИЖни кафедра профессорлари А.Ш.Ваисов ва Г.А.Исмаилова кириш сўзи билан очиб бердилар. Хар бир талаба ўзининг илмий мавзусини тақдимот қилиб берди.
Илмий ишлар учун материаллар ва маълумотларни йиғиш, слайдлар дизайнига алоҳида эътибор берган учта талабанинг илмий иши бошқаларникидан ажралиб турди ва энг муҳими улар ўз ишларининг илмий янгилигини намойиш эта олдилар.
Биринчи ўринни даволаш факултетининг 404″С» гуруҳи талабаси Мирзаева Навватой «Современные методы диагностики и лечения гнездной алопеции» мавзуси билан олди. Илмий раҳбар: т.ф.н. Миродилова Ф. Б.
Иккинчи ўринни даволаш факултетининг 420″А» гуруҳи талабаси Турғунов Жавохир «CОVID-19 билан касалланган беморларда Дерматологик муаммоларни ўзига хослиги» мавзуси билан олди. Илмий раҳбари: Тожимуродов Ҳ. А.
Учинчи ўринни даволаш факултетининг 603″С» талабаси Собирова Саида «Оддий ҳуснбузарларни даволашда лазер терапиянинг аҳамияти » мавзуси билан олди. Илмий раҳбари: Тохтаев Ғ. Ш.
Барча иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар, шунингдек фахрий ўринларни олган талабалар совғалар билан тақдирландилар.
Биз барча иштирокчиларни табриклаб, уларни илмий йўлда тўхтаб қолмасликларини тилаб қоламиз.