Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедраси Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси ва оилавий поликлиникалари ходимлари билан учрашди. Кафедра мудири Ташкенбаева Умида Алишеровна, катта ўқитувчи Хашимов Фарход Файзуллаевич, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ТТБ бош шифокори Акромхонов Умархон Машрабович, шифокорлар ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлари билан сухбат ўтказилди. Кафедра ассистентлари Алиев Азиз Шавкатович ва Тохтаев Ғайрат Шухратович Оққўрғон тумани “Маданият” ва 33 – сонли оилавий поликлиника ходимлари билан, Умаров Жасур Мирхомидович ва Аббосхонова Фотима “Сегизбоев” ва 34 – сонли оилавий поликлиника ходимлари билан, Тожжимуродов Хамдам “А.Икромов” оилавий шикорлик пункти ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни сақлаш сохаси вакиллари билан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга оширишда соғлиқни сақлаш тизими, жонкуяр тиббиёт ходимларига таянамиз мавзусидаги “очиқ мулоқот”ига тайёргарлик кўриш мақсадида ихтиёрий эркин фикр билдириб мурожаат, муаммо ва таклифлар юзасидан сухбатлар ўтказилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.