Ахолининг соғлигини тиклаш ва профилактик чора тадбирлар орқали соматик касалликлар сонини камайтириш бугунги кунда шифокорларимизнинг бош мақсади хисобланади. Миробод тумани 1-сон оилавий поликлиникасида Тошкент Тиббиет Академияси Дерматовенерология кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Ф. Хашимов Республика Тери Таносил Касалликлари Клиник Шифохонаси клиник базаси хамкорликда тиббий- профилактик кўрик утказилди. Кўрикда дерматологик касалликлари бор беморлар бепул кўрикдан ўтказилди ва даволаш-профилактик ишлар режаси тузиб беморларга тиббий маслахат берилди.