Халқимиз саломатлигини тиклаш ва касалликларни ўз вақтида аниқлаб, даволаш мақсадида 2021 йил 22 декабрь куни Республика тери-таносил клиник касалхонасида «Псориаз касаллигининг диагностика, даволаш ва профилактикаси» мавзусида, шу билан биргаликда 2022 йил 1 февралига қадар ҳар ҳафтанинг жума кунлари ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ акцияси ўтказилади. Акция доирасида беморлар клиникамизнинг ва Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедрасининг юқори малакали профессорлари, тиббиёт фанлари номзодлари, олий тоифали мутахассисларимиз томонидан бепул кўрикдан ўтадилар ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб оладилар.
Акциямизда иштирок этинг ва бепул маслаҳат олиш фурсатини қўлдан бой берманг!
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 1-проезд, 14 уй. Мўлжал: Шимолий вокзал, метронинг «Тошкент» бекати, «Севимли» телеканали.