Қалбимизга шодлик, кўзимизга нур, дастурхонларга барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи Ийди Рамазон ҳайити айёми муборак бўлсин!
Марҳаматли Аллоҳ эзгуликка тўла қалбларимизни мудом офият, шукр, Ҳақ йўлида собитқадамлик билан сийласин! Орзу-ниятларимиз ижобатини зиёдаси билан туҳфа этсин!
Байрамнинг улуғвор соатларида ниятларимиз улуғ, Яратгандан тилагимиз бисёр: Жонажон юртимизга доимий тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик берсин! Ёмон кўзлардан, турли бало-қазолардан Ўзи асрасин!
Алишер Шадманов
Тошкент тиббиёт академияси ректори