Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилоти етакчиси, Дерматовенероология кафедраси ассистенти Ж.М.Умаров томонидан “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Олмазор туманида истиқомат қилувчи 4 нафар уруш қатнашчилари холидан ҳабар олиниб, уларга ТТА профессор-ўқитувчилари, ТТА Ёшлар иттифоқи фаол аъзолари ва кўп тармоқли клиника шифокорлари кардиолог, терапевт, невропатолог, эндокринолог, дерматовенерологлар томонидан тиббий кўриклар ташкил этилди ва байрам муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди.