Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедраси “Псориаз. Қизил ясси темиратки” мавзусида очиқ дарс булиб утди.

Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедрасида 3.04.2019 санада магистратура  1,2,3 курс талабалари билан “Псориаз. Қизил ясси темиратки” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарс ўз вақтида, хронокарта ва Ишчи дастур бўйича ўтилди.  Календар тематик режа, тасдиқланган, тарқатма материаллар ва методик қўлланмалар талабаларга тарқатилди.

Ўқув журнали ва мониторинг журнали  ўз вактида тўлдирилди. Ўқитиш воситалардан фойдаланилган ҳолда машғулотнинг долзарблиги баён қилинди. Аввал ўзлаштирилган мавзулар билан янги мавзу боғланилди.

Мавзуга тааллуқли адабиётлар билан таништирилди, янги адабиётлар ва уларнинг қулайлиги айтиб ўтилди. Дарс ўтиш вактида тарбиявий йўналишлар олиб борилди. Доцент Нурматова И.Б. магистрлар билан биргаликда ушбу мавзу юзасида энг керакли маълумотларни бериб, тақдимот, янги педагогик технология SWOT таҳлили, Т-чизма, Кейс-стади, “ФСМУ” технологияси усулларидан фойдаланган холда мавзуни тўлиқ баён этишди.Амалий машғулот кириш қисми, назарий ва амалий қисми, тест саволлари, вазиятли масалалар ҳамда тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда қўллаб ўтказилди.

Дарс мавзусига кўра беморлар кўрсатилди. Шунингдек савол-жавоблар ёрдамида тингловчилар билан фаол мулоқотга киришилди. Тақдимот сўнгида ўқитувчи Нурматова И.Б. талаба ва ходимларга ушбу маълумотларнинг нақадар фойдали ҳамда амалиётда муҳим эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Очиқ дарс сўнгида кафедра мудири Ташкенбаева У. А. томонидан ўз фикирлари билдириб ўтилди ва ижобий баҳо берилди.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.