Раис: Парпиев Шахзод- 1 курс магистри

Котиба: Аббасханова Фатима- 1 курс магистри

Президиум: проф. Ваисов А.Ш., проф. Ахмедова М.Д., доц., т.ф.н.. Ходжаева М.И.,  Тохтаев Ғ.Ш.

Илмий талабалар жамияти 14.00да Дерматовенерология кафедраси маъруза зали Республика тери таносил касалликлар шифохонасида  ( Шимолий вокзал)  26 март 2019 йилда бўлиб ўтди. Даволаш ва тиббий педагогика факультетидан (Юқумли касалликлар, Дерматовенерология, Сил касалликлари Кафедраси) жаъми 12 талаба қатнашди.

Қатнашдилар: кафедра мудири, т.ф.д. Ташкенбаева У.А., проф. Ваисов А.Ш., проф. Исмаилова Г.А., , т.ф.д. Садыков А.А., доц. Нурматова И.Б., катта ўқитувчи Хошимов Ф.Ф., асс. Алиев А.Ш., Назарова Б.У., проф. Ахмедова М.Д., доц., т.ф.н. Ходжаева М.И.,  Тохтаев Ғ.Ш., катта ўқитувчи Джурабаева М.Х., асс. Бабаматова Х.М., асс. Анварова Е.В., доц. Мухамедов К.С., доц. Рахматуллаева Ш.Б., доц. Каримова М.Т., асс. Максудова Г.С, асс. Назиров Ш. А., 1,2,3 курс магистрлари, бакалавр студентлари.

Кириш сўзи билан илмий жамиятни Парпиев Ш. очиб берди. Қатнашчилар сони ва қоидалар хақида маълумот бериб ўтди. Регламент 7 дақиқани, савол-жавоблар эса 3 дақиқани ташкил этти.

Профессор Ваисов А.Ш. бугунги куннинг мазмун ва мохияти хақида таъкидлаб ўтиб, хама талабаларга омад тилади.

12 талабанинг илмий ишлари ва изланишлари хақида турли хил презентациялар эшитилди. Барча талабалар жиддий ендашган холда қизиқарли ва инновацион янгиликлар, жадвал ва статистика асосида слайдлар билан сўзга чиқдилар.

Аммо, уч талабанинг изланишлари қолган талабаларга нисбатан чуқурроқ ўрганилган бўлиб, илмий янгилик, материал, методлар, тадқиқотларга мухим ахамият берган холда, уларга алохида ижобий бахо берилди.

Барча талабалар сертификат билан тақдирланди ва Дерматовенерология кафедраси томонидан эсталик совғалари берилди.

 

Биринчи ўрин 412 гурух даволаш факультети талабалари .

Собирова С.,  Махсетбаева Г. га

“Клинический случай из практики”

Илмий рахбар: Тохтаев Ғ.Ш. Дерматовенерология кафедраси

Иккинчи ўрин Махмудов У.И.  даволаш  факультети талабасига

“Экспресс методы диагностики туберкулеза”.

Илмий рахбар: катта ўқитувчи , т.ф.н. Джурабаева М.Х.

Учинчи ўрин 506-А гурух даволаш факультети талабаси Нормуродов Алиёр

«Гемоколитли дизентерияда клиник хусусиятларини ўрганиш”.

Илмий рахбар: Ассистент Назиров Ш.А.

Илмий жамият якунида барча қатнашчиларни ва кафедра аъзоларини сofee-breakга таклиф қилиниб, бугунги кун тасуротлари хақида гаплашиб, турли мулохазалар эшитилди. Ундан ташқари эсталик учун суратлар туширилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.