Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедрасида 25.05.2018 санада даволаш факультети 403-«B» гуруҳ талабалари билан “Вирусли дерматозлар” мавузусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарс ўз вақтида хронокарта бўйича ўтилди. Ишчи дастур бўйича ўтилди, КТП тасдиқланган, тарқатма материаллар ва методик қўлланмалар талабаларга таркатилди. Ўқув журнали ва мониторинг журнали ўз вактида тўлдирилди. Ўқитиш воситалардан фойдаланилди. Машғулотнинг долзарблиги баён қилинди. Аввал ўзлаштирилган мавзулар билан янги мавзу боғланилди. Мавзуга тааллуқли адабиётлар билан таништирилди, янги адабиётлар ва уларнинг қулайлиги айтиб ўтилди. Дарс ўтиш вактида тарбиявий йўналишлар олиб борилди. Ассистент Хашимов Ф.Ф. талабалар билан биргаликда ушбу мавзу юзасида энг керакли маълумотларни бериб, тақдимот, янги педагогик технология SWOT таҳлили, Т-чизма, Кейс-стади, “ФСМУ” технологияси усулларидан фойдаланган холда мавзуни тўлиқ баён этишди. Амалий машғулот кириш қисми, назарий ва амалий қисми, тест саволлари, вазиятли масалалар ҳамда тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда қўллаб ўтказилди.