Тошкент тиббиёт академияси Дерматовенерология кафедраси профессори Исмаилова Гули Аминджановна Учтепа тумани 228-мактаб битирувчиларига касбга йўналтириш бўйича 21 май куни мулоқот ўтказди. Бунда 9-11 синф ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари, психологи хам қатнашдилар. Мулоқотда профессор Исмаилова Г.А. мактаб ўқувчиларга битирув жараёнида уларни касб танлашдаги мақсадлари, Республикамизда яратилган имкониятлари, шунингдек Тошкент тиббиет академиясининг тарихи, буюк шифокор олимлари Арипов У.А., Р.А.Капкаев., М.С.Абдуллахўжаева ва бошқа ўтган устоз олим, шифокорлар хақида, йўналишлар хақида, ўқиш шароитлари тўлиқ мавжудлиги тўғрисида сўз юритди.

Бугун ўқувчи, эртага талабанинг мустахкам билимга, чет тилларни билиши шартлигига урғу бериб ўтди. Ва албатта ватанпарварлик, инсонийлик туйғуларига эга ўқувчи ва талаба келгусида камол ва фозил инсон хамда кучли мутахассис булиб етишиши мумкинлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Сухбат ўқувчиларда катта қизиқиш туғдирди, мулоқот давомида профессор кўп сонли саволларга жавоб берилди.

Сўз якунида профессор Исмаилова Г.А. мактаб ўқувчиларини Тошкент тиббиёт академияга ташриф буюришларини таклиф қилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.