2021 йил 9 июнь санасида ТТА ташаббуси билан Олмазор тумани “Жийдали” маҳалласида тиббий кўрик ташкил қилинди. Маҳалладаги 15 нафар ётиб қолган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик учун Тошкент тиббиёт академиясининг дерматовенерология ва бир неча кафедралари жалб қилинди. Беморларнинг уйларига бориб терапевт, дерматовенеролог, травмотолог, инфекционист хамда хирурглар тиббий маслахатлар бердилар.