Тошкент тиббиёт академиясининг Дерматовенерология кафедрасида “Таълим ҳақида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, таълимнинг узлуксизлиги ҳақидаги кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талаблари, Ўзекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 июль 2012 йилдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими ва уларни тасдиқлаш” номли 652-сон буйруғи, 17.12.2018 йилдаги “Тиббий косметология соҳаси бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низоми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5590-сон Фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4310-сон қарори ижросини таъминлаш  мақсадида дерматовенеролог шифокорларнинг узлуксиз тематик малакасини ошириш курслари очилди.

Ўқув курси координатори: тиббиёт фанлари номзоди, доцент Миродилова Фируза Бахтияровна; тиббиёт фанлари номзоди, доцент Нурматова Ирода Бахтиёровна.

Ўқув курси мудири: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, кафедра мудири.

Иккита ўқув курси ташкил этилди:

  • “Тиббий косметология ва трихологиянинг долзарб масалалари” курси (72соат, ўтказиш муддати: 8.03-20.03 2021й; 8.11-20.11 2021й.) Масъул: т.ф.н., доцент Нурматова И.Б. тел: 91 134 63 26.
  • “Дерматологияда қўлланиладиган физиотерапевтик усуллар” курси (36 соат, ўтказиш муддати: 22.02-27.02 2021й; 18.10-23.10 2021й.) Масъул: т.ф.н., доцент Миродилова Ф.Б. тел: 93 390 77 77.

Ушбу  таълим жараёнида нафақат назарий дарслар, балки амалий кўникмалар ҳам ўрганилиб, муайян касалликларга чалинган беморларни даволаш ҳам амалга оширилади. Курсантлар бўлим ва бўлим бошлиқлари томонидан кундалик кўрикда, шунингдек, жадвал бўйича ўтказиладиган профессорларнинг тиббий кўрикларида қатнашадилар. Курслар доирасида Дерматовенерология соҳасида кенг қўлланиладиган диагностика ва даволаш техникаси бўйича кўникмалар олинади.

Барча саволлар бўйича масъул шахсларга боғланасиз.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.