Диққат ҳурматли талабалар ва педагоглар! “ ТТА 2021 Йилнинг энг яхши талабаси ” танлов бошланди!

Ҳар бир ТИЖ қатнашчиси ушбу танловда иштирок этиши ва ғолиб бўлиши мумкин!

18.02.2021 йилгача илмий ишларингизни ёки янги ғояларингизни кафедраларда тақдимот қилиш керак бўлади.

05.03.2021йил биринчи ўрин олган талабалар кафедралараро секцияларда ўзларини инновацион ёки илмий ишлари билан ғолиблар ўртасида беллашадилар ва ғолиблар финалга йўлланма оладилар!

10.03.2021 йили “ТТА Йилнинг энг яхши талабаси” мусобақанинг финали бўлиб ўтади.

Унда финалистлар “Мен ТТА талабасиман” деган презентация тақдим этади. Финалда ғолиблар қуйидаги номициялар бўйича аниқланади:

  1. Ўз мутахассислиги бўйича йилнинг энг билимдон талабаси;
  2. Йилнинг энг фаол талаба-ташаббускор;
  3. Йилнинг энг яхши ғояси;
  4. Йилнинг энг яхши илмий иши.

Ва энг муҳим номинация “ТТА йилнинг энг яхши талабаси”!

Барча Талабаларга қўшимча номинациялар бўйича танлов:

ТТА

  1. Йилнинг энг яхши сардори
  2. Йилнинг энг яхши рационализатори.
  3. Йилнинг энг фаол блогер талабаси.
  4. Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабалар.

Ушбу номинацияларда ғолиб чиққан талабалар Ресбуплика мусобоқаларида иштирок этадилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.