ТЕРИ – ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ КАФЕДРАСИ

Шифокор – дерматовенерологларни тайёрлаш ва Ўрта Осиеда дерматовенерология илмий муаммоларини қайта ишлаш жараёни 1920 йилда Туркистон Университетининг тиббиёт факультетида тери ва таносил касалликлар кафедрасини очилиши билани боғлиқ. Клиник базаси 30та ўринга мўлжалланган Тошкент госпиталида очилди. Биринчи бўлим мудири Петербург дерматовенерологлар мактабининг профессори Анатолий Илич Лебедев (1888 – 1923) бўлган ва 1923 йилларга қадар бошқарган. 1921 йилнинг апрелида НарКомЗдравда фохишабозлик ва захмга қарши кўрашиш комиссияси тузилди. Унинг сай-ҳаракатлари билан 1922 йилнинг 17 июлида 22 касалга мўлжалланган клиника ташкил топилди. 1924 йилда эса 30 касалга мўлжалланган биринчи тери – таносил диспансери (ТТД) очилди. ТТД очилиши муносабати билан захм ва юкумли дерматозларга қарши режали кураш бошланган.

 

Исай Самойлович Мильман (1924 – 1930)

1924 – 1930 йилларда кафедра мудири – т.ф.д. профессор Исай Самойлович Мильман (1924 – 1930) бўлган. 1922 йилда бактериологик институтда серологик лаборатория ташкил топилган. У ерда антиген ва гемолитик зардобни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Касалларга мўлжалланган ўринлар 35тага кўпайтирилган, лабораториялар кенгайтитирилган. Профессор Мильман И. С.нинг иштирокида 1925 йилда дерматовенерологларнинг илмий кенгаши ташкил этилган.

1925 йил Тошкентда ўтказилган Ўрта Осие шифокорларнинг иккинчи илмий съездида ахолининг текширув натижалари, захм ва юкумли дерматозлар ҳақида маълумотлар берилди. Республиканинг 8та туманида захм билан зарарланганлар 0.9% – 12.5% ташкил этган ва улардан 69.6 % учламчи захмни ташкил қилган.

Анатолий Иосифович Картамышев (1930 – 1940)

1930 йилда Киев дерматовенерологлар мактабиниг намоёндаси тери – таносил касалликлари кафедрасининг мудири Анатолий Иосифович Картамышев сайланди. Унинг сайланиши билан илмий ишлар активлаштирилди, маъруза заллари, қўшимча палаталар қурилди, касалларга мўлжаллаштирилган ўринлар 65 тага етди. Серологик лаобаратория ташкил қилинди, клиникада тери – таносил диспансери иш юрита бошлади. Кейинчалик у мустақил Тошкент Вилоят диспансерига айлантирилди. Кафедрада профессор А. И. Картамышев, доцент А. С. Зильманович, катта ассистент А. А. Аковбян, аспирант С. Х. Капина, ассистент Г. И. Уманский, лаборатория мудири А. Я. Дегтяр иш олиб боришган.

Цветан Ангелович Крестанов (1940 – 1945)

1940 йилда ТошДавТи тери – таносил касалликлари кафедрасини Москва дерматовенерологлар мактаб намоёндаси профессор Ц. А. Крестанов бошқарган. Ц. А. Кристанов кафедра мудирилиги пайти Улуғ Жаҳон Уруши (УЖУ) пайтларига тўғри келган ва шу йилларда дерматологик беморлар асосан Тошкент госпиталларида даволанган. Кафедра профессори бўлиб д.м.н. Аковбян А. А., доцент бўлиб к.м.н. Капин танланган. К. П. Камзолова, К. М, Терновенко, Р. П. Кац, П. Ф. Берединс, А. М, Бродский, М. Я. Кайлан ассистентлар бўлган. М. А. Гулямова, К. С. Сулейманов ва У. А. Абдуллаев аспирантлар бўлган. УЖУ тугаганда Ц. А. Кристанов уз юртига Болгарияга кетади ва уерда Болгария академиги бўлиб узоқ йиллар Университет ректори бўлиб ишлайди.

Армаис Аристогесович Аковбян (1945 – 1971)

1945 й. кафедра мудири бўлиб тиббиёт фан доктори, профессор, республикада хизмат кўрсатган илм фан арбоби 1971 йилгача кафедрани бошқарган. Уларни қўл остида бирмунча тиббиет фан докторлари (У. М. Мирахмедов, К. С. Сулейманов, Р. А. Капкаев) ва тиббиет фан номзодлари тайерланган. А. А. Аковбян 100дан ортиқ нашрлар ва 10та оригинал монографиялар муаллифидир. Кўп йилларда ТошДавТи талабалар илмий жамоасини илмий раҳбари бўлган. Шу йиллларда кафедра доцентлари С. Х. Капина, К. П. Камзолова бўлган, ассистенлар У. М. Мирахмедов, К. С. Сулейманов, К. М. Терновенко, П. Ф. Берёзина, М. А. Гулямова, аспирант Капкаев Р. А. бўлган. Кейинчалик У. М. Мирахмедов, М. А. Гулямова, Р. А. Капкаев доцент бўлишган, ассистенлар тиббиёт фан номзоди Е. М. Донилянц, А. А. Бруксон, М. М. Абидов, Н. А, Яронская, ординаторлар Л. А. Аскатурова, Я. С. Бужин, Б. А. Кириллов, Д. К. Козлова, Т. М. Касихина, И. А. Тимофеев, З. Т. Талипов, серологик лаборатория мудири Л. С. Ким, клиник ординаторлар С. С. Саипов, Ш. Д. Эшонходжаев, биокимё лаборатория мудири М. Г. Абидов бўлганлар.

Усман Мирахмедович Мирахмедов (1971 – 1991)

1971 йилда кафедра мудири бўлиб тиббиёт фан доктори профессор Усман Мирахмедович Мирахмедов (1918 – 1994) Улуғ Жахон Уруши қатнашчиси, захм серодиагностикасида, захм эрта диагностикаси ва захмнинг янги даволаш усулларини ишлаб чиққан. Улар 300тадан ортиқ илмий нашрлар ва 10 та монография муаллифидир. Шу йиллларда кафедра профессор Капкаев Р. А., доцентлар М. А.

Гулямова, К. П. Камзолова, М. М, Абидов, ассистентлар Е.И. Данильянц, Л.А., Асцатурова, А.М. Каримов, С.С. Саипов, Б.Ю. Юсупов ишлаганлар.

Радик Абдуллаевич Капкаев (1975 — 1999)

Тарихининг янги сахифаларидан бири Ўрта Осие темир йўллар тери-таносил диспансерининг очилиши бўлди,профессор Р. А. Капкаев бошлигида кейинчалик 1976 й. у ТошДавТИнинг даволаш факультети кафедрасига айлантирилди, . 80 та касалга мўлжаллаштирилган кафедранинг клиник базаси ташкиллаштирилди (Ўрта Осиё темир йўллар ТТД) ва киска муддат ичида энг замонавий техник анжомлар билан таъминланган клиникага айлантирилди. Кафедрада доцент Ваисов А. Ш., асс. Аболянц Л. А., Аковбян В. А., Асатурова Л. А., Донилянц Е. И., Кадқров Э. А., Ким Э. Г., Любан  Б. Л., ва бошқалар ишлаганлар. Кейинчалик кафедрада профессор Исмаилова Г. А., доц. Любан Б. Л., Кадқров Э. А., Бекмурадова Э. Э., асс. Таланин К. Ю., М. К. Кан, Ш. Н. Муратходжаева, Б. И. Мухамедов, Юсупова Д. М., Мирахмедова Б. У., А. Ф. Ибрагимов, А. Ф. Артыков, У. А. Юсубалиев, Н. Ф. Гариб, У. А. Ташкенбаева ишлаганлар. Профессор Капкаев Р. А. узининг мактабини ташкил этиб, 6 доктор (Аковбян В. А., Ваисов А. Ш., Ким Э. Г., Исмаилова Г. А., Алимов Б. Д., Садыков А. А.) ва 20 дан ортиқ тиббий фан номзодларни таййёрлаган. У 300 тадан ортиқ илмий мақолалар ва 10 тадан ортиқ монография атлас муаллифидир.

Ваисов Адхам Шавкатович (1991 — 2012)

Профессор Ваисов А. Ш., Капкаев Р. А. ўқувчиси бўлган. 1991 й. 2 ТошДавТИ тери – таносил касалликлари кафедра мудири бўлиб танланган. 1991 йил охирги СССР съездида Ваисов А. Ш. умумий иттифоқ дерматовенерологлар ва Тошкент шаҳар хамда Узбекистон Республика дерматовенеролглар кенгаши раиси қилиб тайинланди.Улар тиббиёт доктор ва номзодлар диссертациясини тери – таносил касалликлар мутахассислиги бўйича ёқлаш махсус кенгашни бошқаради.

 

 

Исмаилова Гули  Аминджановна (1999 – 2005)

1999 – 2005 йилларда 1 ТошДавТининг кафедра мудири Исмаилова Г. А. бўлган. Кафедранинг асосий вазифаларига умумий амалиёт шифокори ва магистрларни 14.00.11 йўналиш бўйича таййёрлаш кирган. 2005 йилдан  магистрларни тайёрлаш программасининг директори этиб сайланган. 160 ортиқ илмий иш, шулардан 3 ўқув дастури, 6 методик кулланмалар, 8 патент ва 38 хорижий нашрлар муаллифидир. Уларнинг кўл остида 8 та номзодий диссертациялар ёқланган.

 

Аллаева Муяссар Жалолиддиновна (2012 – 2015)

2012 ийлда ТТА тери таносил касалликлари кафедра мудири бўлиб сайланган. 1999 – 2003 йилларда Республика дерматовенерология марказида кичик мутахасис бўлиб ишлаган. 2009 йилда “Прогнозирование заболеваемости и лечения трихофитии с учетом факторов окружающей среды” номзодлик диссертациясини ёқлади. 2 ўқув методик ишлар, 40дан ортиқ илмий хорижий мақолалар муаллифи.

 

Ташкенбаева Умида Алишеровна (2015 – б.к.к)

2015 йил ТТА тери – таносил кафедраси мудири бўлиб сайланган. 2015 ийлдан буён тиббиёт фан доктори, кафедра мудири лавозимида ишламоқда. 2005 – 2007 йилларда ТТАнинг стоматология факультети 3-4 курс бўйича декан муовини бўлиб ишлаган. 2014 йилдан 2015 йилгача Тошкент тиббиёт академиясида илмий котиб бўлиб ишлади. 2015 йил “Патогенетические аспекты комплексного лечения аллергических васкулитов кожи” докторлик диссертациясини ёқлади. 5 ўқув методик ишлар, 50 дан ортиқ илмий хорижий мақолалар муаллифи.